Ассалому алайкум, Муҳтарам ва азиз юртдошлар !
Барчамизга маълумки, ўзбек халқи азал-азалдан ислом оламининг муқаддас байрамларидан бири бўлган Қурбон ҳайити байрамини кенг нишонлаб келади.
Халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган бу улуғ байрам барчамизга муборак бўлсин.
Меҳрибон Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул айлаб, эзгу мақсадларимизни амалга оширишда ўзи мададкор бўлсин. Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни мунаввар айласин.
Яратганнинг неъматлари зиёда бўлаётган ва шукроналик ҳислари қалбларимизни нурафшон қилаётган ушбу улуғ байрами арафасида сизга ва сиз орқали барча оила аъзоларингизга, хонадонигизга қут-барака, соғлиқ-саломатлик ва тинчлик – хотиржамлик тилайман!
Ҳурмат билан!
Навоий вилояти статистика бошқармаси бошлиғи
А.Ташназаров