Welcome to navstat   Click to listen highlighted text! Welcome to navstat Powered By GSpeech

Кармана ва Қизилтепа туманларида Адлия вазирлиги раҳбарияти бошчилигида Республика ишчи гуруҳи ҳамда вилоят ҳокимлиги мутассадди раҳбарлари тадбиркорлик субъектлари билан сайёр қабулларини ўтказди.

 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Акбар Ташқуловиштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг мазмун ва моҳияти тушунтирилди.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан жами 70га яқин мурожаат тушган бўлиб, 20таси жойида ижобий ҳал этилди ҳамда 46 та мурожаат бўйича  тегишли ташкилот раҳбарларига ҳал этиш учун топшириқ берилди.

Қизилтепа туманида ўтказилган учрашувда Хатирчи, Навбаҳор, Конимех, Нурота туманлари тадбиркорлари қатнашган бўлса, Кармана туманидаги сайёр қабулда Навоий, Зарафшон шаҳри ҳамда Учқудуқ, Томди, Кармана туманларининг тадбиркорлари қатнашди. Ушбу сайёр қабулларда 250 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.

OVOZ BERISH
Ishonch telefonlarining xizmatini baholang:
 
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Yomon

Моё мнение

Korrupsiyaga qarshi kurash

Tugmani bosing Tinglash