Welcome to navstat   Click to listen highlighted text! Welcome to navstat Powered By GSpeech

Навоий вилоятида ҳам жамотчилик ва оммавий ахборот воситалари вакилларига судлар фаолияти тўғрисида тўлиқ ахборот бериш билан бирга уларни соҳага оид қизиқтирган саволларига жавоб бериш орқали  2019 йилдан бошлаб матбуот анжумани (пресс-конференция) шаклида ташкил этилиб, ўтказилиб келинмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, шунингдек туманлараро, туман (шаҳар) судларнинг фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни тўлиқ хабардор қилиш, бу орқали суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш, шу билан бирга ОАВ ва жамоатчилик томонидан муайян суд ишлари (ишни кўриш жараёни, иш натижалари ва ҳоказо)ни нотўғри талқин қилиш, ёритиш ва изоҳлашни олдини олишга қаратилган.

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Навоий вилоят судлари раислари томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар иттифоқи вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Йиғилиш якунида жамотчилик ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг соҳага оид қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Навоий  вилоят судлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 898 нафар шахсга нисбатан 627 та жиноят иши тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган шахслар ва ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 428 нафар шахс ёки 67,7 фоизга, жиноят ишлари эса 388 та ёки 61,7 фоизга камайган.

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судлари.

Вилоят ва туманлараро судларида 2019 йилнинг 9 ойида жами 5.481 та фуқаролик ишлари мазмунан кўрилиб ҳал қилинди. Бу кўрсаткич 2018 йил (6.498 та)га нисбатан 1.017 тага камайганлигини кузатишимиз мумкин.

Навоий вилоят маъмурий судлари томонидан2019 йилнинг 9 ойи мобайнида Навоий вилоят ҳамда туман (шаҳар) маъмурий судларида 17.500 шахсга нисбатан 13.912 та иш кўриб чиқилган.

Навоий вилоят иқтисодий судлари 2019 йилнинг 9 ойи мобайнида жами 3.812 та иш кўриб чиқилиб, даъвогарлар, шу жумладан хусусий тадбиркорлик субъектлар фойдасига 191 млрд. 087 млн. сўм зарарлар ундирилган. Низоли тартибда кўрилган ишларнинг 2.347 таси ёки 61,5 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

 

OVOZ BERISH
Ishonch telefonlarining xizmatini baholang:
 
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Yomon

Моё мнение

Korrupsiyaga qarshi kurash

Tugmani bosing Tinglash