Welcome to navstat   Click to listen highlighted text! Welcome to navstat Powered By GSpeech
Навоий вилояти ҳокими К.Б.Турсунов Ҳиндистоннинг “Delhi International Airport limited” (DIAL) тижорат директори С.Эдвардни қабул қилди. Музокаралар қизғин давом этди.
Шунингдек, ташриф буюрган масъул ходимлар томонидан Навоий халқаро аэропорти ва Халқаро интермодал логистика маркази фаолияти билан ҳам танишилди.
Delhi International Airport Limited (DIAL) компанияси GMR Group (54 %), Ҳиндистон Аэропортлар бошқармаси (26 %), Fraport AG (Германия, 10%) ва Eraman Malaysia (10 %) компаниялари таъсисчилигида ташкил этилган қўшма корхона ҳисобланади.
Асосий таъсисчи GMR Group 1978 йилда Гранди Малликарджуна Рао томонидан ташкил этилган бўлиб, штаб-квартираси Нью-Деҳлида жойлашган ва аэропортлар қуриш, қайта тикланувчи энергия манбаларини қуриш, автомагистраллар қуриш ва шаҳар инфраструктураси каби соҳаларда лойиҳалар амалга оширувчи компания ҳисобланади.
Компания дунёдаги энг катта 4 ўриндаги аэропорт қурувчи компания ҳисобланади ва ҳозирги кунда 10 мингдан ортиқ ишчиларга эга. Фонд биржаларида компания активлари умумий қийматда 1.65 млрд долларга баҳоланмоқда. 2017 йилда компания таъсисчилари 69.7 млн. доллар зарар кўрган ва компания 2018 йилда ҳам 78.9 млн доллар зарар кўрган (манба:economictimes.indiatimes.com).
Шунингдек, компания Непал, Индонезия, Сингапур, Филиппин ва Греция каби мамлакатларда ишлаб турган активлари ва лойиҳалари мавжуд. Бугунги кунга қадар компания 3 та аэропортни тўлиқ қуриб битказган ва яна 2 та аэропорт қурилишлари давом этмоқда.Ушбу аэропортларда 267 та йўналиш бўйича йилига 100 миллиондан ортиқ йўловчилар ташилади.
OVOZ BERISH
Ishonch telefonlarining xizmatini baholang:
 
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Yomon

Моё мнение

Korrupsiyaga qarshi kurash

Tugmani bosing Tinglash