Welcome to navstat   Click to listen highlighted text! Welcome to navstat Powered By GSpeech

Davlat statistika qo`mitasi markaziy apparatida “Call centre” tashkil etilgan. Murojaat uchun telefon: (+998 71) 203-80-00

Портал

 

     Yangiliklarimizga obuna    bo'ling


Статистика маълумотлари сифатини янада яхшилаш, статистика кўрсаткичларининг тўлақонли маълумот базаларини яратиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, ижтимоий-иқтисодий ва демографик соҳаларда статистиканинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, миллий статистика тизимини такомиллаштириш, давлат статистика органларининг мустақиллигини таъминлаш, статистика маълумотларининг холислиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020- йилнинг 3- августида “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4796- сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга асосан, энг аввало, Давлат статистика қўмитасининг - барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари – маҳаллий ҳокимиятлардан мустақиллиги тамойили мустаҳкамланди.  Бунда, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва ҳокимлар энди Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари номзодларини тақдим этишмайди.

Статистика органларининг фаолиятига, шу жумладан, расмий статистика ҳисоботлари ва кузатувларини ўтказиш ҳамда уларни нашр қилиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай тарзда аралашиш тақиқланди. Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинадиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти ҳисоблади.

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлди:

бошқа расмий статистика ишлаб чиқарувчиларнинг статистика методологияларини халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан аудитдан ўтказиш. Аудит натижаларига кўра, вазирлик ва идораларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

кузатувларни ўтказиш, расмий статистика материалларини шакллантириш ва таҳлилларни амалга ошириш мақсадида вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро электрон боғланиш. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Давлат статистика қўмитасининг сўровига мувофиқ ўзларининг ахборот тизимларига кириш ва ундан эркин фойдаланишни таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар.

Давлат статистика қўмитаси ҳузурида ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланадиган Жамоатчилик кенгашига ҳам қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ва фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

статистика маълумотларининг шаффофлиги, ошкоралиги ва қулайлигини оширишни таъминлаш;

қўмита томонидан долзарб, сифатли ва ишончли статистиканинг шакллантирилишига кўмаклашиш;

мавжуд статистика маълумотлари ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини ҳамда уларнинг статистика маълумотларига бўлган ишончини ошириш учун фойдаланувчилар билан яқиндан алоқа ўрнатиш.

Жамоатчилик кенгаши фаолиятига ННТ, бизнес, ОАВ вакиллари, олимлар, миллий ва халқаро экспертлар жалб қилинади. Ҳар йили 1 декабрга қадар келаси йил учун Давлат статистика ишлари дастури Жамоатчилик кенгашига келишиш учун тақдим этилади, 1 октябрга қадар эса жорий йил дастурининг бажарилиши натижалари тўғрисидаги ҳисобот Статистика кенгашига келиб тушиши керак.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022- йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020- йилнинг 16- мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунига асосан 2022 йилда мамлакатимизда аҳолиги рўйхатга олиш тадбири амалга оширилади. Ушбу тадбирни ўтказишда Давлат статистика қўмитаси ваколатли орган ҳисобланади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, қабул қилинган қарорга асоан, Давлат статистика қўмитасига рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш учун 65 та қўшимча штат бирлиги солиқ органлари штатини мақбуллаштириш ҳисобига ажратилди. Улардан 17 таси марказий аппаратга, 48 таси ҳудудий бошқармаларга берилади.

Ушбу қарор билан тасдиқланган “2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси” ҳамда 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг босқичма-босқич амалга оширилиши статистика тизимини янада юқори даражада олиб чиқиш имкониятини яратади, халкимизга тақдим этилаётган статистик кўрсаткичларни шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлашга хизмат қилади.

 

 

Навоий вилоят статистика бошқармаси

Ахборот хизмати бош мутахассиси

М.Юлдашева

OVOZ BERISH
Ishonch telefonlarining xizmatini baholang:
 
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Yomon

Моё мнение

Korrupsiyaga qarshi kurash

Tugmani bosing Tinglash