navstat

Biz Ijtimoiy tarmoqlarda

 

Document

 

 

 

Foydali ma'lumotlar

 

Bank.uz - O'zbekiston banklari haqida hamma narsa.

    

So'rovlar

Saytimizga baho bering ?




Sayt statistikasi

  • Sayt ko'rildi: 909316
  • Foydalanuvchilar: 3

Obuna bo'lish

Elektron pochta manzilini kiriting !

 

 

YUKLAB OLISH

Document

Дунё мамлакатлари ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ривожланишида саноатнинг ўрни

 

Шарипов Жамшид Тўхтасинович,
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Саноат статистикаси бошқармаси бошлиғи

 

Саноат ўзи нима ва у нима учун керак? Саноат – бу ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг асосий қисми ҳисобланади. “Брокгауз ва Ефроннинг энциклопедик луғавий маносидан” келиб чиқадиган бўлсак  “саноат” тушунчаси  кенгроқ маънода “инсоннинг ҳунармандчиликка  йўналтирилган, моддий буюмларни яратиш, ўзгартириш ёки кўчиришга қаратилган хўжалик фаолияти”ни, тор маънода эса  “бирон бир хом ашёни истеъмол учун яроқли нарсага қайта ишлашни, айлантиришни” англатади.

Саноатнинг жамият ишлаб чиқаришда мустақил соҳа  сифатида пайдо бўлиши, тарихий жиҳатдан қишлоқ хўжалигидан ҳунармандчиликни ажралиб чиқиш жараёни билан боғлиқ. Бозор иқтисодиётининг ривожланиши саноатнинг жадал ўсишига ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг тубдан ўзгаришига,  оддий кооперациянинг мануфактурага, кейин эса йирик машина индустриясига – фабрикаларга айланишига олиб келди.

Иқтисодиёт учун ривожланган саноат тармоғи катта аҳамиятга эга. Саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръатлари қанчалик кўп бўлса, иқтисодиётда ўсиш шунчалик юқори бўлади, мамлакат хилма хил ва мураккаб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қодир бўлса, унинг фаровонлик даражаси ва  мамлакат иқтисодиётининг истиқболдаги ривожланиши шунчалик юқори бўлади. Агарда ривожланган мамлакатларда саноат тармоғи инновацияларнинг жорий этилишини, меҳнат унумдорлиги ва диверсификацияланган экспортни ошишини таъминлаб берса, ривожланаётган мамлакатларда - турмуш даражасининг ошишига йўл очиб берилишини таъминлайди.

Замонавий саноат тармоғи юқори ихтисосланганлик даражаси билан ажралиб туради. Меҳнатнинг ижтимоий чуқур тақсимланиши натижасида саноатнинг таркибий қисмини ташкил этувчи кўплаб соҳалари пайдо бўлади.

Саноатнинг қандай турлари мавжуд? Иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат тармоғи қуйидаги секцияларга бўлинади:

- тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш;

- қайта ишлаш саноати (ишлаб чиқарадиган саноат);

- электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш;

- сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш.                                                  

Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноати кўмир, лигнит,  нефт, табиий газ, металл рудаларини қазиб олиш ва тоғ-кон саноатининг бошқа турлари билан шуғулланадиган корхоналар фаолиятини ўз ичига олади.

Қайта ишлаш саноатига озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, тамаки, тўқимачилик, резина ва пластмасса маҳсулотлари,кийим-кечак, чарм ва кимёвий маҳсулотлар, асосий фармацевтика маҳсулотлари ва дори дармонлар,  кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари, ёғоч ва пўкак буюмлар,  поҳол ва тўқиш учун материаллар, қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари, мебель, бошқа норуда минерал маҳсулотлар, машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва ўрнатиш, автотранспорт воситалари, трейлерлар, ярим прицеплар ва бошқа тайёр металл буюмлар, ёзилган материалларни нашр қилиш ва акс эттириш, қора ва рангли металлар ва улардан буюмлар  ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар киритилади.

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш корхоналари электр энергия, буғ, газсимон ёқилғини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, тарқатишни таъминлайди.

Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш корхоналари сувни қайта ишлаш (тозалаш), сув билан таъминлаш, оқова сувларини тозалаш, транспортировка қилиш ва тозалаш,  чиқинди ташлайдиган ўраларни тозалаш ва ишлов бериш, чиқиндиларни йиғиш, тозалаш ва утилизация қилиш, рекультивация қилиш хизматларини кўрсатиш билан шуғулланадилар.

Саноатнинг қайси тури мамлакат учун энг мухим ҳисобланади?  Дунёда қайта ишлаш саноати мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун муҳим ва аҳамиятга эга тармоқ  сифатида қаралади. Саноатнинг кучли қайта ишлаш сектори мамлакатнинг технологик қудратини ифодалайди. Унинг камайиши ёки қисқариши иқтисодиётнинг пасайиши белгиси сифатида қаралади. Бу эса, ўз навбатида қайта ишлаш саноатининг муҳим тармоқ эканлигини ва аҳамиятлилигини ифодалайди.

Қайта ишлаш саноатининг устувор йўналиш сифатида намоён бўлиши, Германияда  ХVI аср ўрталарига тўғри келади, яъни немисларнинг иқтисодий фикрлаши  фаол ривожланиб бориши билан  содир бўлади. Унинг негизида, миллатнинг интеллектуал ривожланиши муҳимлиги тўғрисида гапирган  Ф.Л. Зекендорф таълимоти ётади. Унинг фикрича, мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини фақатгина одамларнинг интеллектуал ривожлантириш эвазига таъминлаш мумкин, шунинг учун ҳукумат нафақат уларни бошқариши лозим, балки интеллектуал салоҳиятини ривожлантириши зарур.

Шу билан бирга, 1581 йилда Ж. Хейлс инглизларнинг ХVI асрдаги иқтисодий сиёсатини танқид қилиб, “ўз хом-ашёмизни бегоналарга  қайта ишлаш учун юбориб,  ундан  тайёрланган маҳсулотни бегоналардан қайтиб  сотиб олишга йўл қўйиш”га катта ақил керак эмаслиги тўғрисида ёзган (Э.С.Рейнертнинг “Қандай бой давлатлар бой бўлган ва камбағал мамлакатлар камбағаллигича қолмоқда”дан текст парчаси, М., 2011 йил).  Ундан кейин инглиз иқтисодчиси Ж.Кэри  умуман мамлакатдан хом-ашё товарларини экспорт қилишга ўлим жазосини жорий этилишини таклиф қилган.

А.Смитдан олдин ижод қилган аксарият иқтисодчилар мамлакатнинг иқтисодий  сиёсати, хом-ашё саноатига эмас, биринчи навбатда қайта ишлаш саноатини ривожлантиришга қаратилган бўлиши зарурлигини ишонтиришга йўналтирилган. Уларнинг фикрича фақатгина қайта ишлаш саноатининг ривожланиши долзарб муаммоларнинг ечими ҳисобланади, мисол учун аҳоли бандлигининг ошиши, фойда ва иш хақининг кўпайиши, солиқ солинадиган базанинг ошиб кетиши ва пул муомаласининг яхшиланиши каби муаммоларни.

Ўзбекистон Республикасида саноатнинг таркиби қандайБугунги кунда республикада 49 мингдан зиёд саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улардан тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашда – 3,1 %, қайта ишлаш саноатида – 94,4 %,  электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашда – 0,7 %, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда – 1,8% корхоналардир.                                              

Шу билан бирга, 2017 йил январь-декабрь ойлари ҳолатига саноат ишлаб чиқариш ҳажми таркиби бошқачароқ кўринишга эга,  яъни тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғининг жами саноат ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси – 12,7%, қайта ишлаш саноатининг ҳиссаси – 78,1,   электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг ҳиссаси – 8,4 ҳамда  сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишнинг  ҳиссаси – 0,8%.

Юқори улушга эга саноат тармоғининг халқаро таққосланиши. Таққослаш учун қайта ишлаш саноатининг жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши Францияда – 85 %ни, Германия Федератив Республикасида –  77, Италияда – 76, Россия Федерациясида – 68, Қозоғистон Республикасида – қарийб 40 ва Ўзбекистон Республикасида 78,1 %ни  ташкил этганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Айрим дунё мамлакатларида қайта ишлаш саноатининг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши, %

 

Ўзбекистон Республикасида юқори ва ўрта технологик  саноат тармоқларининг бугунги аҳволи ва унинг ривожлантириш истиқболлари. Ўзбекистон саноати ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишга , илмий ва техник тараққиётга кўра ҳудудий жамоавий меҳнатни ривожлантиришга  қаратилган ўзгаришларни ифодаловчи  мураккаб диверсификациялашган  ва кўп тармоқли таркибга эга.

Саноат тармоғида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва технологик янгилаш ҳамда инновацион ғоялар ва технологияларни кенг жорий этиш натижасида, електр ускуналар, компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар, автотранспорт воситалари, кимё маҳсулотлари, машина ва ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлар ишлаб чиқариш каби юқори ва ўрта технологик  саноат тармоқларининг шаклланиши ва ривожланиши таъминланди, ва уларнинг улуши жами саноат ишлаб чиқариш таркибида 19,1 %ни ташкил этди.

Шуни таъкидлаш жоизки Президентимизнинг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қабул қилган ПФ-5264-сон фармонлари илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳада, шу жумладан мамлакат саноатининг жадал инновацион ривожланишига қўшимча туртки бўлади.

 

stat.uz
Bukvus
Jo‘natish uchun belgilangan matn:
Siz "Jo‘natish" tugmasi orqali xatolik haqidagi ma‘lumotni jo‘natishingiz yoki xato haqida qo‘shimcha izoh kiritishingiz mumkin.