Welcome to navstat   Click to listen highlighted text! Welcome to navstat Powered By GSpeech

Навоий вилояти статистика бошқармаси
бошлиғи биринчи ўринбосари функционал вазифаси

- бошқарма бошлиғи йўқлигида бошқарма фаолиятига вақтинча раҳбарлик қилади;

- бошқарманинг барча тармоқ бўлимлари ҳамда шаҳар, туман статистика бўлимлари томонидан дастурлар бўйича бажариладиган статистика ишлари ҳажмларига риоя этилиши устидан назорат олиб боради;

- вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Давлат дастурининг бажарилиши устидан Давлат статистика кузатувларини ташкил этади;

-вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи тўғрисида статистика маълумотларини тайёрлаш, уларни чоп этиш ва белгиланган Давлат органларига юборилишини назорат қилиш;

- Давлат статистика ишлари Дастурининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, ҳисобот кўрсаткичларининг тезкорлиги, ҳаққонийлиги ва ҳолислигини таъминлаш масалаларининг, шунинигдек Давлат статистика органлари фаолиятига доир бошқа масалаларни кўриб чиқиш учун тайёрлайди;

- Давлат статистик ҳисоботларини электрон кўринишда интернет орқали юборилишини назоратини юритиш;

- бошқарманинг барча тармоқ ва ҳудудий шаҳар, туман статистика бўлимлари
халқ хўжалигидан қўшимча маблағ топишни (консалтинг хизматлари) назоратини юритади;

- бошқарма ва шаҳар-туман статистика бўлимлари томонидан Давлат статистика ҳисоботларини муддатидан кечиктириб ёки хатоликлар билан топширган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасининг тегишли қисмлари билан қўлланилган маъмурий жарима суммаларини ўз вақтида ундиришини ҳам ўз вақтида тўланмаган маъмурий жарималарни мажбурий ижро этишлик учун белгиланган тартибда хўжалик суд ижрочиларига тақдим этишларини доимий назоратини юритади;

- бошқарманинг Статистика фаолиятини  ташкил этиш ва йиғма ахборот-таҳлилий ишлар  бўлими, Саноат статистикаси бўлими, Нарх статистикаси бўлими, Инвестиция ва қурилиш статистикаси бўлими, Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бўлими Хатирчи, Навбаҳор, Конимех, Қизилтепа туманлари, фаолиятини доимий назоратини юритади;

Бошқарма бошлиғи йўқлигида бошқарма фаолиятида раҳбарликни амалга ошириш.

- ўзига юкланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида бошқа зарур чораларни кўради.

OVOZ BERISH
Ishonch telefonlarining xizmatini baholang:
 
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Yomon

Моё мнение

Korrupsiyaga qarshi kurash

Tugmani bosing Tinglash